Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия президенти Владимир Путин Европа Иттифоқининг санкцияга тушган маҳсулотларини бевосита чегарада йўқ қилиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида кўрсатма берди. Бу ҳақда «Eurointegration.com.ua» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачевнинг таклифига жавобан Путин шундай деди: «Яхши. Келинглар, вазирнинг таклифига розилик билдирамиз».

«Мен президент маъмурияти ва ҳукуматдан мазкур масалани ҳуқуқшунослар билан муҳокама қилиб, тегишли қарорларни таклиф этишни сўрайман», — дея қўшимча қилди Россия президенти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Европа Иттифоқига қарши контрсанкциялар муддатини бир йилга узайтиргани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар