Мьянма суди мамлакат шимолида ўрмонзорлардаги дарахтларни ноқонуний равишда кесган 153 нафар Хитой фуқаросини бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум этди, дея хабар бермоқда Reuters. Яна икки нафар вояга етмаган хитойлик ўн йилга қамалди.
Судланганлар ҳукмдан норози бўлиб шикоят бериш ҳуқуқига эга. Хитойнинг Мьянмадаги элчихонаси суд ҳукмига қарши чиқиб, уни ўта шафқатсиз деб атади. Дипломатлар сўзларига кўра, дарахтларни ноқонуний тарзда кесишга ишчиларни контрабандачилар жалб этган.
Хитойликлар шу йилнинг январида ҳибсга олинган. Рейд чоғида 1,6 мингта дарахт кесилгани аниқланган.
Изоҳ (0)