Toshiba компаниясининг президенти Хисао Танаки ҳисоботни сохталаштириш билан боғлиқ можародан сўнг, истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Танаки билан бирга компанияни вице-президент Норио Сасаки ҳам тарк этмоқда. Улар компанияда 1970 йилларнинг бошидан буён ишлаб келган. Toshiba раҳбарияти аъзоларининг истеъфога чиқиши мустақил комиссия томонидан компаниянинг олти йил давомида ҳисоботларни сохталаштириб келганлиги аниқланганидан бир кун ўтгач эълон қилинди.
Toshiba раҳбари вазифасини компания директорлар кенгаши раиси Масаши Муромати вақтинча бажариб туради.
Изоҳ (0)