Франциялик актёр Жерар Депардье ҳамда сербиялик мусиқачи ва режиссёр Эмир Кустурица Украина Маданият вазирлигининг қора рўйхатига киритилди, деб хабар беради «Eurointegration.com.ua».
Маълумотларга қараганда, 3 август куни чоп этиладиган рўйхатда дунёнинг турли мамлакатларидан 600 га яқин маданият арбоблари мавжуд. Улар нафақат Украинага ташриф буюра олмайди, балки уларнинг қўшиқлари ва иштирок этган фильмларини намойиш этиш ҳамда тарқатиш тақиқланади.
Рўйхатга «Украина миллий хавфсизлигига таҳдид қилувчи» кишилар киритилган. Жерар Депардье 2014 йилнинг август ойида Латвиядаги кинофестивалда «Россия ва унинг бир қисми ҳисобланган Украинани яхши кўриши»ни эълон қилганидан кейин рўйхатга қўшилган.
Изоҳ (0)