Актриса Шаҳзода Муҳамедова уни «ўйнаш»га чиқарган shok.uz сайтини судга бермоқчи эканлигини маълум қилганди. Аммо сайт таҳририяти «Актрисани ажрашган эрига, банкир билан юрган бошқа актриса ўйнаш бўлиб олди» номи остида чоп қилинган мақола Шаҳзода Муҳамедова ҳақида эмаслигини исботловчи далиллари борлигини баён қилган.
«Ҳозирги кунда санъат вакилларидан фақат угина эмас, кўпчилик яна бир қатор бошқа соҳаларда ҳам фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, «Лойиҳаларига бора олмаганим учун мана шундай бўҳтонларни ёзишган», дебди. Шаҳзода Муҳамедовани ‘Келин-куёв шок’ лойиҳамизга таклиф қилганимизда куёв образи учун айтилган актёр ва стилист Шароф Шаропов уйланяпман деб келмагани учун актёрнинг айби билан лойиҳа қолдирилган эди. Бошқа эркак санъаткорлар актриса билан бу лойиҳада иштирок этишдан бош тортди. Шунингдек, мақолада «Зарина Низомиддинованинг собиқ турмуш ўртоғига турмушга чиқяпти», деб ёзилган жумланинг ўзи йўқ. Бу гапларни Шаҳзода Муҳамедова радио орқали айтиб ўтди ва «Уларни судга берайми десам, уларга зарар етади», деб айтди, аммо газеталарда ва Instagram ижтимоий тармоғи орқали shok.uz сайтини судга бердим деб мақтанди. Ҳамма ерда ҳар хил гап, қайси бири рост?», — деб ёзади shok.uz сайти.
Сайтда ёзилган хабарда актриса турли ОАВларга ҳар хил интервью бериб, сайтга туҳмат ва бўҳтонлар ёғдираётгани ёзилган. Бундан ташқари, Шаҳзода Муҳамедова сайт ходимларига шантажли SMS’лар ёзаётгани таъкидлаб ўтилган. Shok.uz керак бўлса қонун олдида ҳам ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, мавжуд далиллар орқали ўзини оқлаб олишга тайёр эканлигини қайд этган.
Изоҳ (0)