Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ келаси йили M1 танклари ва Bradley пиёданинг жанговар машиналарини Венгрияга юборишни режалаштирмоқда. «RBC.ru»нинг хабарига кўра, улар Венгриядаги ҳарбий машғулотларда қатнашади.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Brave Warrior («Жасур жангчи») номи остидаги машғулотлар Венгрия ғарбидаги Варпалота шаҳри остонасида ўтказилиши кўзда тутилган. Украина шарқидаги қуролли низога жавобан НАТО томонидан ташкил этилаётган мазкур ҳарбий ўқув-машқларда АҚШ армиясининг 2-пиёда полки қатнашади.

Венгрияга ҳарбий техника юбориш ҳақидаги қарор АҚШнинг Европадаги армияси қўмондони Бен Хожес февраль ойида мамлакатга ташриф буюрган вақтида қабул қилинган.

Июнь ойи охирида АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Эстония, Литва, Латвия, Болгария, Руминия ва Польшага Америка 250 та танк, Bradley пиёданинг жанговар машиналари ва ўзиюрар гаубицаларни жойлаштириш мақсадида эканлигини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар