АҚШнинг Жоржия штати шимолидаги ўрмон ҳудудида 4 мингдан ортиқ экспонат эски автомобилларнинг энг йирик музейини бойитиб турибди, деб ёзади «Gazeta.ru».
Ҳаммаси 1931 йилда оилавий автобизнесдан бошланган эди: бироқ 70 йилларга келибоқ Уолтер Дин Льюисда 40 та автомобилдан иборат коллекция пайдо бўлди.
Вақт ўтиши билан у ташрифчилар учун ташландиқ автомобиллар шаҳрини очса анча кўп пул ишлаши мумкинлигини тушунди.
Баъзи автомобиллар 30−40 йиллардан буён ҳаракатсиз турибди – бу вақт ичида ҳаттоки уларнинг ичидан дарахтлар ўсиб чиққан, баъзи ҳолатларда эса ердан кўтарилган.
«Бу – тарих. Бошқалар уларни йўқ қилишга тайёр бўлган пайтда, мен уларни қутқардим. Ҳар куни эски автомобилларга қарамасдан қандай яшашим мумкин бўлганини билмайман», − дейди Льюис.
Изоҳ (0)