Тошкент шаҳридаги Мустақиллик кўчасида ўрнатилган янги йўл кўрсаткичда Шаҳрисабз кўчаси «Шаҳрисабс» кўринишида ёзиб қўйилди. Бу ҳақда Facebook'даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири 10 июль куни хабар берди.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоққа жойлаштирилган суратда ў ва ғ ҳарфлари белгиси апостроф (′) кўринишида хато ёзилганини кузатиш мумкин.
«Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, ушбу хатолар 14 июль ҳолатига кўра тўғриланмаган.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги Шаҳрисабз кўчасини «Шаҳрисабс»га ўзгартирилгани ҳақида расмий маълумот бермаган.
Изоҳ (0)