Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига «Ravon» бренди остида ишлаб чиқарилган Gentra автомобилининг суратлари жойлаштирилди.
Пост остида изоҳ қолдирган фойдаланувчилар эндиликда GM Uzbekistan экспорт қилинадиган машиналарни Daewoo эмас, «Ravon» бренди остида ишлаб чиқаришини тахмин қилган. «Ravon» ўз логотипига ҳам эга.
Ижтимоий тармоққа жойлаштирилган суратларда «Ravon» номи ва унинг логотиплари беркитиб қўйилганига гувоҳ бўлиш мумкин.
2015 йил январь ойида ҳам «Ravon» логотипи туширилган Nexia автомашинасининг суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Аммо GM Uzbekistan’нинг ишонч телефони «Ravon» бренди ҳақидаги ахборотни тасдиқламаган.
Изоҳ (0)