Нигерияда юз берган учта портлаш вояга етмаган қизлар томонидан содир этилган, деб хабар беради «РИА Новости». Натижада ўндан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Нигериянинг шимоли-шарқидаги Даматуру шаҳрида учта портлаш содир бўлган. Улардан иккитаси мусулмонлар Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан намоз ўқиётган очиқ майдонда юз берган. Учинчи портлаш масжид яқинида содир этилган.
«Уч нафар вояга етмаган қиз уюштирган портлаш натижасида 13 киши ҳалок бўлди, яна 15 нафари яраланди», —дейди полиция вакили Маркус Данлади.
Мамлакатдаги террорчилик гуруҳларидан ҳеч бири ҳодиса учун жавобгарликни ўз бўйнига олмади.
Изоҳ (0)