Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Нью-йорклик тўрт ёшли Эбби исмли қизча ўткир лимфобласт лейкози — лейкемиянинг асосан болаларда учрайдиган шаклига чалинган, дея хабар бермоқда «Adme.ru».

Фото: adme.ru

Фото: adme.ru

Оғир касалликка қарамай, қизча доим яхши кайфиятда юришга ҳаракат қилади. Ҳатто, у касалхонада даволанаётиб, ўзи билан иноқлашиб қолган тиббий оға (медбрат)га турмушга чиқишга қарор қилди. Бу қарорини онасига айтгач, у йигит билан боғланди ва кейинги сафар шифохонага борганларида «тўй» қилиш ҳақида келишиб олди. У ҳам таклифдан мамнун бўлиб, «тўй»ни ташкиллаштиришга киришди.

Фото: adme.ru

Фото: adme.ru

Эртаси куниёқ тиббий оға ҳамкасблари ёрдамида «тўй» уюштирди. Эбби оппоқ кўйлакчада келин гулдастасини тутган ҳолда смокинг тасвирли футболка кийган «куёв» қаршисида намоён бўлди. Улар сўрғич шаклидаги узукларни бир-бирига тақиб қўйди.

Фото: adme.ru

Фото: adme.ru

Фото: adme.ru

Фото: adme.ru

Фото: adme.ru

Фото: adme.ru

Бу кун Эбби учун унутилмас бўлиб қолади, тиббий оға эса қизча учун оғир бўлган кунларда бироз бўлса-да, унинг кўнглини кўтара олганидан хурсанд бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Кремль Путиннинг «сафарбар этилганларнинг оналари» билан учрашувини қандай ташкиллаштиргани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида 4 декабрь куни қор ёғади
Спорт
Жердан Шакири Месси ва Роналдуга етиб олди