«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу клуб президенти сифатида яна 6 йилга сайланди. Бу ҳақда Каталония клуби расмий сайтига таяниб, «Arena.uz» хабар бермоқда.
52 ёшли амалдор 18 июль куни ўтказилган сайловда 54,63% овоз олди ва Жоан Лапорта (33,03%), Агусти Бенедито (7,16%) ва Тони Фрейшани (3,7%) ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Бартомеу «Барселона» президентлиги лавозимини 2014 йил 23 январидан 2015 йил 9 июнигача эгаллаб турган ва сайлов олдидан ўз номзодини илгари суриш учун истеъфо берган эди.
Изоҳ (0)