«Формула-1» бўйича «Маруся» жамоаси пойгачиси франциялик Жюль Бьянки вафот этди, дея хабар бермоқда «Эхо Москви».
Шифокорлар 25 ёшли пойгачини ҳаётга қайтариш учун тўққиз ой ҳаракат қилди, бироқ 18 июль куни қариндошлари унинг ўлганини маълум қилди.
Сўнгги ойларда у Ниццадаги касалхоналардан бирида кома ҳолатида ётган. У ерга пойгачи ўтган йилнинг октябрида Япониядаги Гран-прида содир бўлган ҳалокатдан сўнг ётқизилган эди. Мураккаб об-ҳаво шароити туфайли Бьянки трассадан учиб кетган ва соатига 200 км тезликда эвакуаторга бориб урилган эди.
Пойгачи 2013 йил февралида Россиянинг «Маруся» жамоаси билан шартнома имзолаган эди.
Изоҳ (0)