ФИФАнинг бош ҳомийларидан бири Cola-Cola компанияси ташкилотни ислоҳотлар бўйича янги комиссия тузишга чақирди, деб хабар беради «Gazeta.ru».
Ушбу комиссиянинг вазифасига Халқаро футбол федерациясида бир қанча ўзгаришлар қилиш ва ташкилотни коррупцион можаролардан «тозалаш» киради.
Эслатиб ўтамиз, 27 май куни Цюрихда ФИФАнинг бир қанча амалдорлари ҳибсга олинганди. 2 июнь куни Йозеф Блаттер истеъфога чиқишини маълум қилди. 20 июль куни ташкилот ижроқўмининг навбатдан ташқари мажлисида ФИФАнинг янги президенти сайланадиган кунга аниқлик киритилади.
Манба маълумотларига кўра, Cola-Cola Халқаро футбол федерациясидан ўз обрўсини тиклашни ва мухлисларнинг ишончини қайтаришни талаб қилмоқда. Шуни қўшимча қиламизки, корпорация 1974 йилдан бери ФИФАнинг ҳомийси ҳисобланади.
Изоҳ (0)