Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли теннисчиси Оқгул Омонмуродова Чехиянинг Оломоуц шаҳрида давом этаётган теннис турниридаги иштирокини муваффақиятли давом эттиряпти. Оломоуц турнирининг мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилади, деб хабар қилади «Olamsport.com».
Мусобақада олтинчи рақам остида таснифланган ўзбек теннисчиси иккинчи даврада мусобақага имтиёзли йўлланма асосида қўйилган чехиялик теннисчи Жесика Малечковадан 6:3, 6:4 ҳисобида устун келди. Оқгул бугун, 17 июль куни ўтказиладиган чорак финал баҳсида яна бир чех теннисчиси, турнирнинг учинчи ракеткаси Петра Цетковскага қарши кортга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Омонмуродова биринчи даврада словакиялик Ленка Виенеровани мағлуб этганди.
Изоҳ (0)