Осло университети 77 кишини ўлдиришда айбланган 36 ёшли террорчи Андерс Брейвик политология факультетига қабул қилинганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Университет ректори Оле Петтер Оттерсеннинг сўзларига кўра, Норвегияда барча маҳбуслар олий таълим олиш ҳуқуқига эга. Брейвик қамоқхонадаги ўз камерасидан туриб таълим олади.
Брейвик бир неча йил олдин Ослодаги ҳукумат мавзесида портловчи қурилмани ишга тушириш ва Утойя оролидаги ёшлар оромгоҳи иштирокчиларини ўққа тутиш орқали 77 кишининг ўлимига сабабчи бўлган эди.
Изоҳ (0)