Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ESPY совринига лойиқ кўрилди. Ушбу соврин йилнинг энг яхши хорижлик (Шимолий Америкадан бўлмаган) спортчисига берилади, деб хабар қилади «Uff.uz».

Фото: peopletalk.ru

Фото: peopletalk.ru

Шу ўринда таъкидлаш лозим, Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду бу борада фақат бешинчи ўринни эгаллаган. Лионель Месси ўтган мавсум Испания чемпионати, мамлакат Кубоги ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан эди. Бундан ташқари, у Аргентина терма жамоаси билан Америка Кубоги финалига қадар етиб борган ва Чилига мағлуб бўлган.

Месси Испания чемпионати ва Чемпионар лигасида 51 та ўйин ўтказиб, 53 та гол урган ва 27 та голли узатмага муаллифлик қилган. Америка Кубогида эса 6 ўйинда битта гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Мукофот учун теннисчи Новак Жокович, Формула-1 пойгачиси Льюис Хэмилтон ва гольфчи Лидия Ко ҳам даъвогарлик қилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)