Коррупцияда айбланаётган Қозоғистоннинг собиқ бош вазири Серик Ахметовга нисбатан очилган жиноий иш судга жўнатилди. Бу ҳақда Қарағанди вилояти прокуратураси матбуот хизматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ахметов, шунингдек, Қарағанди вилояти ва Қарағанди шаҳрининг қатор собиқ раҳбарлари мансабини суиистеъмол қилиш, бюджет маблағларини ўмариш ва тадбиркорлик фаолияти билан ноқонуний шуғулланишда айбланмоқда. Собиқ бош вазир ўта йирик миқдорда пора олишда ҳам гумон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Серик Ахметов Қарағанди вилояти маъмурияти раҳбари, Қозоғистон бош вазири ва охирги пайтда мудофаа вазири бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)