Россия Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни Россияга жорий йилда давлат ташрифи билан келишга таклиф қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Бу йил биз иттифоқчилик муносабатларининг ўн йиллигини нишонлаймиз. Шу муносабат билан Сизга анчадан буён Россияга давлат ташрифи билан келмаганингизни эслатмоқчиман. Биз доимий равишда мулоқот қилиб турамиз, учрашамиз. Сиз тез-тез Россияда бўлиб турасиз. Лекин бундай расмий дипломатик нарсалар ўз мазмунига эга ва мен Сизни Россияга давлат ташрифи билан келишингизни таклиф қиламан», — деди Путин Ўзбекистон Президенти билан икки томонлама учрашув чоғида.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов россиялик ҳамкасбининг ушбу таклифини қабул қилиб, Россияга жорий йилда давлат ташрифи билан боришга ваъда берди.
Изоҳ (0)