Аввалроқ ариза берган Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига қўшилиши масаласи БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциялари бекор қилинганидан сўнг ҳал этилади, вақтинчалик параметрлар консультациялардан сўнг аниқ бўлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга таяниб.
«Шундан сўнг Эрон ҳамкорлигимизга фаол равишда қўшилиши мумкин», — деди Ушаков.
Нашр эслатишича, ШҲТга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Мўғулистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон кузатувчилар мақомига эга.