Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилотидан ўзининг баллистик ракеталар дастурига қўйилган санкциялар бекор қилинишини сўраяпти. Бу ҳақда эронлик ва ғарблик мулозимларга таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
«Эронликлар баллистик ракеталарга қўйилган санкциялар бекор қилинишини истаяпти», — дея хабар берган ғарблик амалдор. У Теҳрон бу масалани Эрон ядро дастури атрофидаги вазият ечимини топиши билан боғлашга ҳеч қандай асос йўқ, деб ҳисоблаётганини таъкидлади. Манба бу ташаббус Ғарбда қувватланмаганини ҳам маълум қилди.
Юқори даражадаги Эрон мулозими 6 июль, душанба куни Австрия пойтахти Венада журналистларга Теҳрон БМТ қурол-яроғ етказиб берилишига қўйилган тақиқни ҳам бекор қилишини хоҳлаётганини баён қилган.