Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Масжид ал Ҳаром ўқитувчилар қўмитаси аъзоси шайх доктор Ҳасан ибн Абдулҳамид ал Бухорийнинг Рамазон ойида Масжид ал Ҳаромда таровеҳ намозларини адо этувчиларнинг имоми сифатидаги иштирокини тасдиқлади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Қайд этилишича, Саудия Арабистонидаги ўзбеклар жамоасининг таниқли вакили бўлган Бухорий бир қанча тадқиқотлар ва илмий китоблар муаллифи ҳисобланади. 2010—2011 йилларда Сенегал, Гамбия ва Нигерияда араб тилидан дарс берган. Норасмий маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида 50 мингга яқин этник ўзбеклар истиқомат қилади.
Масжид ал Ҳаром дунёдаги энг катта масжид бўлиб, Макка шаҳрида жойлашган ва Каъбани ўраб олган. 300 минг метр квадратдан ортиқ ҳудудни эгаллаган масжид 900 минггача кишини сиғдира олади.
Изоҳ (0)