«Прогресс М-28М» юк кемаси Халқаро фазовий станция (ХФС)га бирикди. Бу ҳақда «Новая газета» хабар бермоқда.
«ТАСС» хабарига кўра, фазовий юк ташувчи ХФСга 2,4 тонна юк олиб чиққан, улар орасида сув, егулик, ҳаво, кислород, ёнилғи, илмий тажрибалар учун контейнерлар ва бошқа анжомлар бор.
Бу сафар космонавтларга 430 килограмм егулик юборилган, бу апрелда юборилганидан 100 килограммга кўп.
«Прогресс» олиб чиққан озиқ-овқат маҳсулотлари орасида гўшт ва балиқ консервалари, янги узилган олма, помидор, апельсин, пиёз, саримсоқ ва қандолат маҳсулотлари бор.
Шунингдек, кема Америка юки ва илмий ускуналарини ҳам ХФСга олиб чиққан. Бу юкни аслида июнь ойи охирида Dragon юк кемаси ташиши керак эди, бироқ авария сабаб бу амалга ошмаганди.
«Прогресс М-28М» фазовий кемаси 3 июль тонгида Бойқўнғир космодромидан парвоз қилганди. Бу апрелдаги авариядан кейинги «Прогресс»нинг илк парвози бўлди.
Изоҳ (0)