New Horizons фазовий қурилмаси Плутон митти сайёрасининг навбатдаги рангли суратларини узатди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Кузатувлар тарихидаги энг аниқ рангли фотосуратларда сайёра экватори бўйлаб ғайриоддий қора доғларни кўриш мумкин. Доғларнинг бир текис жойлашгани ва улар орасидаги масофаларнинг тенг эканлиги олимларни ўйлантириб қўйди.
Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир доғнинг ҳажми 480 километрга тенг. «Бу ҳақиқий сир бўлиб турибди – биз бу доғлар нима эканлигини билмаймиз, лекин сабрсизлик билан бу сир очиладиган онларни кутяпмиз», - деди миссия раҳбари Алан Штерн.
New Horizons қурилмаси Плутон ва унинг энг йирик йўлдоши – Хароннинг рангли суратларини 20 июнь куни Ерга узатган эди. Бундан ташқари, станция Плутон ва унинг йўлдошлари – Харон, Никта ва Гидранинг оқ-қора суратларини ҳам олган.
New Horizons сайёралараро автоматлаштирилган станцияси 2015 йилнинг 14 июль куни Плутонга минимал масофа – 12,5 минг километргача яқинлашиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)