Чеченистон парламенти раиси этиб Магомед Даудов сайланди. Бу ҳақда Шимолий Кавказ федерал округидаги вазият билан таниш манбага асосланиб «Коммерсант» хабар берди.
Қайд этилишича, Даудов 2012 йил май ойидан буён Чеченистон ҳукумати ва раҳбари маъмуриятининг бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Чеченистон парламенти спикери бўлиб келган Дукуваха Абдурахманов узоқ давом этган касалликдан кейин вафот этгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)