АҚШ президенти Барак Обама Эрон ҳукуматига махфий хат жўнатди, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Эроннинг «Ҳамшаҳри» газетасига таяниб.
Парламент бошқармаси аъзоси Мердад Базрпаш таъкидлашича, мактуб қўшни мамлакат вакили орқали топширилган бўлиб, ядро муаммосига боғлиқ маълумотни ўз ичига олади.
Газетадагилар тахминига кўра, хатни Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободий етказган бўлиши мумкин. Мактуб ҳақидаги бошқа тафсилотлар номаълум.
Изоҳ (0)