Фаолияти муваффақиятли кечаётган 42 ёшли актриса Кэмерон Диас бўлажак фарзандини деб Голливуд билан вақтинча хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда.
Кэмерон Диас 2015 йилнинг январида Good Charlotte гуруҳи гитарачиси, 36 ёшли Бенжи Мэдденга турмушга чиққан эди. Хабар беришларича, жуфтлик никоҳда бахтиёр ҳаёт кечирмоқда ва фарзанд кўриш ниятида.
US Weekly нашри хабарига кўра, Диас яхши кечаётган фаолиятида танаффус эълон қилиб, бор эътиборини шахсий ҳаётига қаратиш ва фарзанд кўришни мақсад қилган. Малласоч актриса ўз агентларини энг катта гонорарлар ҳам унинг фикрини ўзгартира олмаслиги ҳақида огоҳлантирган.
Аввалроқ журналистлар Кэмерон аллақачон эгизак фарзандларни кутаётгани, туғилажак болалардан бири ўғил, иккинчиси эса қиз эканлиги, шу сабабли ҳам у шошилинч равишда эрга теккани ҳақида хабар тарқатган эди.
Изоҳ (0)