Интернет тармоғи фойдаланувчилари бозорларимиздаги одатий рангда бўлмаган мева-сабзавотлар бўйича суҳбатлашмоқда, деб ёзади «Uz24.uz».
Фойдаланувчилардан бири «Potrebitel.uz» гуруҳига одатда қизил рангда бўладиган тарвузнинг сариқ рангдаги расмини жойлади. Унинг ёзишича, бундай тарвуз Қашқадарёдан олиб келинган. Бироқ пойтахт бозорларида унинг ҳали бор-йўқлиги аниқ эмас. Айтилишича, сариқ тарвуз Япония навидир.
Баъзи фойдаланувчиларнинг фикрича, бу тарвуз қовун билан чатиштирилган ёки унга кимёвий моддалар қўшилган бўлиши мумкин. Тарвузни татиб кўрганлар эса у мазали эканлигини айтмоқда.
Шунингдек, суҳбатга қўшилган бошқа фойдаланувчилар бозорларимизда сариқ рангли помидор ва малина ҳам борлигини ёзмоқда.
Изоҳ (0)