Россиянинг Смоленск вилоятида Россия орқали Ўзбекистонга олиб кетилаётган 18 тонна музлатилган балиқ тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Россельхознадзор»га асосланиб, UzDaily хабар бермоқда.
Маҳсулот «Красная горка» дастлабки билдирув пунктида тўхтатилган. Музлатилган балиқлар экспортчи мамлакатлар – Испания ва Норвегиянинг ветеринария сертификатлари билан олиб кетилаётган бўлган.
«Амалдаги келишувларга асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия ҳудудидан фақат расмий ўтказиш пунктлари орқали транзит қилиниши мумкин. Шу сабабли ваколатли органлар томонидан кўрсатилган маҳсулот транзитини Россия ҳудуди орқали амалга ошириш тақиқланди», - дейилади хабарда.
Изоҳ (0)