• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ислом Каримов матбуот ва ОАВ ходимларини байрам билан табриклади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади. Табрик матни ЎзА томонидан эълон қилинди.

    Фото: uza.uz

    Фото: uza.uz

    «Авваламбор, сиз, ҳурматли журналистларни, нашриёт ва матбаа, радио ва телевидение соҳаси фидойиларини, муҳтарам фахрийларимиз, юртимиздаги барча муштарийларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан табриклаб, сизларга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эҳтиромимни билдиришдан мамнунман», — дея сўз бошлаган давлат раҳбари.

    «Сўнгги йилларда юртимизда оммавий ахборот воситалари соҳасида 10 га яқин қонун қабул қилиниб, кўплаб қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

    Бу ҳақда сўз юритар эканмиз, оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи доимий эътиборимиз марказида бўлиб келаётганини таъкидлашни хоҳлардим. Бунинг тасдиғини охирги 7 йилда соҳа ривожи учун давлат бюджети ҳисобидан кредитлар, ижтимоий буюртмалар ва давлат грантлари шаклида қарийб 13 миллиард сўм маблағ ажратилгани мисолида яққол кўриш мумкин.

    Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларининг сони 3,6 карра кўпайиб, ҳозирги вақтда 1 минг 400 дан ортиқни ташкил этаётгани, уларнинг моддий-техник базаси тубдан яхшилангани бизнинг бу борада қандай катта тараққиёт йўлини босиб ўтганимизни кўрсатади.

    Мамлакатимизда анъанавий ахборот воситалари билан бир қаторда, интернет журналистикаси ҳам жадал ривожланмоқда. Кейинги 5 йилнинг ўзида веб-сайтларнинг сони 2 баробар ортиб, 300 дан ошиб кетгани мамлакатимиз миллий ахборот маконининг мазмуни ва манзарасини тубдан ўзгартиришга хизмат қилмоқда.

    Бугунги кунда юртимизда 66 та телеканал, 34 та радиоканал фаолият кўрсатаётгани электрон медиа тармоқларнинг самараси ва салмоғи ҳам тобора юксалиб бораётганидан далолат беради.

    Кейинги пайтда амалга оширган кенг кўламли ишларимиз натижасида ҳозир Ўзбекистон аҳолисининг 54 фоизи рақамли телевидение имкониятларидан фойдаланмоқда. Жорий йилнинг ўзида мамлакатимиз бўйича яна 84 та юқори қувватга эга бўлган телеузатгич мосламалари ўрнатилади ва шу тариқа барча ҳудудларимизни 100 фоиз рақамли телевидение билан қамраб олишга эришамиз.

    Ҳозирги вақтда биргина Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканалларнинг бир сутка давомидаги умумий эфир вақти 520 соатни ташкил этмоқда. Ҳолбуки, яқин ўтмишда бу рақам бор-йўғи 24 соатга тенг эди. Айни пайтда миллий теледастурларимиз сунъий йўлдош орқали дунёнинг юздан ортиқ давлатларига узатилиб, жаҳон жамоатчилигини Ўзбекистоннинг қадимий тарихи, бой маданияти, бугунги сермазмун ҳаёти билан таништиришда катта рол ўйнамоқда.

    Таъкидлаш жоизки, фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг муҳим шарти бўлган нодавлат оммавий ахборот воситалари ҳам ҳаётимизга чуқур кириб бормоқда. Юртимиздаги босма нашрларнинг 60 фоизга яқини, телерадиоканалларнинг 67 фоизи, интернет нашрларининг эса 95 фоизи давлатга қарашли бўлмаган оммавий ахборот воситалари экани бунинг амалий тасдиғидир», — дея таъкидлади Ислом Каримов.

    Ўзбекистон президенти ўз табригида матбуот ва ахборот соҳасининг келажак истиқболлари ҳақида ҳам фикрларини айтиб ўтди.

    «Биз ўз олдимизга дунёдаги ривожланган демократик давлатлар қаторига киришдек улкан ва шарафли вазифани қўйган эканмиз, мамлакатимизнинг жаҳон майдонидаги кескин рақобатга ҳар томонлама қодир бўлишини бундай юксак маррага эришишнинг асосий шарти ва гарови сифатида кўрамиз. Шу маънода, миллий журналистикамиз халқаро медиа маконида ўзининг муносиб ва мустаҳкам ўрнини эгаллаши бугунги кунда энг долзарб вазифамиз бўлиб қолмоқда.

    Шу борада кейинги пайтда бир қатор ривожланган давлатлар, дунёда ном қозонган нуфузли медиакомпаниялардан малакали мутахассис ва журналистлар юртимизга таклиф қилиниб, улар иштирокида матбуот ходимлари учун ўқув семинарлари ва амалий машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилгани эътиборга лойиқдир. Бу тажрибанинг кенг қўлланиши туфайли ўтган йилнинг ўзида 650 дан ортиқ матбуот ходимларимиз ўз малакаси ва маҳоратини оширишга эришганини, шу билан бирга, кўплаб ўзбек журналистлари ҳам хорижий давлатларга бориб, тажриба алмашиб келганини қайд этиш лозим», — деди Ислом Каримов.

    «Фурсатдан фойдаланиб, эл-юрт манфаати, адолат ва эзгулик йўлида ҳамиша ўзини аямасдан меҳнат қиладиган сиз, азиз журналистларни мен доимо қўллаб-қувватлашга, ҳар томонлама ёрдам ва кўмак беришга тайёр эканимни, сизларни ўзимнинг энг яқин ҳамфикр ва маслакдошларим деб билишимни яна бир бор изҳор этмоқчиман.

    Азиз дўстлар!

    Бугунги қутлуғ айёмда сизларни касб байрамингиз билан самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, ижодий камолот тилайман».

    фойдаланиб, эл-юрт манфаати, адолат ва эзгулик йўлида ҳамиша ўзини аямасдан меҳнат қиладиган сиз, азиз журналистларни мен доимо қўллаб-қувватлашга, ҳар томонлама ёрдам ва кўмак беришга тайёр эканимни, сизларни ўзимнинг энг яқин ҳамфикр ва маслакдошларим деб билишимни яна бир бор изҳор этмоқчиман.

    Азиз дўстлар!

    Бугунги қутлуғ айёмда сизларни касб байрамингиз билан самимий муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, ижодий камолот тилайман».

    27.06.2015, 10:25   Изоҳ (0)   7536
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Интернетдан топилган иш орқали бухоролик шахс «Ўзбектелеком»га 148 минг доллар зарар етказди

    26.06.2015, 22:15

    Навоийда хусусий корхона раҳбари савдодан тушган 7 млрд сўмга яқин нақд пулни банкка топширмагани аниқланди

    26.06.2015, 21:04

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари яна ёмғир ёғади

    26.06.2015, 18:11

    Тошкентда талончилар куч ишлатиб, аёлнинг пуллари ва бошқа буюмлари бўлган сумкасини олиб қўйди

    26.06.2015, 17:39

    Оҳангаронда Nexia автомобилини ўғирлаб кетган икки йигит қўлга олинди

    26.06.2015, 16:22

    Тошкентдаги болалар боғчаси мудирасининг порахўрлиги фош қилинди

    26.06.2015, 14:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Канадада 75 ёшли аёл кўзига тиш ўрнатиш орқали кўриш қобилияти тикланди

    Дунё | 12 август, 17:35

    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

    Реклама | 12 август, 16:30

    Ядровий портлаш ер юзида қандай оқибатларга олиб келади?

    Дунё | 12 август, 17:25

    “Суд қарорини фойдамизга чиқармасанг, болаларингни ўлдирамиз”— бадавлат оилада улғайган ва саратонни бутунлай енгган актриса Раъно Шодиева 46 ёшда (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 12 август, 17:10

    АҚШда эркак отишма уюштирди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 12 август, 17:00

    Алехандро Гарначо “Манчестер Юнайтед” раҳбариятига шарт қўйди

    Спорт | 12 август, 16:55

    Қирғизистонда порнографик материал сақлаган ва тарқатганлар жазоланади

    Қирғизистон | 12 август, 16:45

    Мультфильмлар ўрнига зерикиш: мутахассис болалар учун бўш вақтнинг фойдали томонларини тушунтирди

    Фарзанд | 12 август, 16:30

    “Исроил Ғазода ҳеч қачон тугамайдиган уруш бошламоқда” — Макрон

    Дунё | 12 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.