Россиянинг Championat.com нашри Москванинг «Локомотив» клуби футболчилари оиласи ҳақида мақола тайёрлади. Мақоладан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисовнинг рафиқаси Кристина Денисованинг интервьюси ҳам ўрин олган, деб хабар қилади «Uff.uz».
«Виталий билан танишишимиз жуда қизиқ бўлган. Дарвоқе, яна шуни ҳам айтишим лозим, бу борада у билан фикрларимиз бир-бирига ўхшамайди.
Аслида у аввалига мен билан эмас, балки дугонам билан телефон орқали танишган ва улар гаплашиб турарди. Аммо уларнинг танишлиги фақат телефон орқали мулоқот қилишдан нарига ўтмаган. Бир сафар дугонамнинг телефони қуввати тугаб қолди ва у менинг рақамимдан Виталийга қўнғироқ қилди. Орадан икки кун ўтгач Виталикнинг ўзи менга чиқди. Ўшанда суҳбатимиз жуда қизиқарли ва шу билан бирга кулгули бўлган эди. Маълум бўлишича, бизнинг умумий танишларимиз анчагина экан. У менга тез-тез қўнғироқ қилиб турадиган бўлди ва барчаси шу билан бошланиб кетди», — дейди Кристина Денисова.
Изоҳ (0)