Буэнос-Айресда афсонавий аргентиналик футболчи Диего Марадонанинг отаси 87 ёшида оламдан ўтди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Соғлиғи билан боғлиқ жиддий муаммоларни бошдан кечираётган дон Диего сўнгги вақтларда Аргентина пойтахтидаги шифохоналардан бирида сунъий кома ҳолатида ётганди.
Марадона отасининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб июнь ойи бошида БААдан уйга қайтиб келганди.
Диего Марадона 4 йил олдин онасини ҳам йўқотган. Дальма Сальвадор Франко 2011 йил 82 ёшида оламдан ўтган.
Изоҳ (0)