Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг топшириғига кўра, Миллий хавфсизлик хизмати мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан наркобизнесга қарши кураш давомида мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги тўпламини йўқ қилиш тадбирини ўтказмоқда.
25 июнь куни Тошкент шаҳрида идоралараро комиссия томонидан 1 тонна 400 килограмм гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан 133,3 кг героин, 775 кг опий, 309 кг марихуана, 93,2 кг гашиш, 84 кг кўкнори, кўплаб наша ўсимликлари, таблетка ва эритма шаклидаги гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилди.
Тадбирда Тошкентдаги дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналарининг вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий макили Ашита Миттал Ўзбекистоннинг наркотикларга қарши курашдаги ҳаракатларини юқори баҳолади.
Қайд этилишича, 1994 йилдан буён Ўзбекистон томонидан 54 тонна гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинган.
Изоҳ (0)