Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин 23 июнь, сешанба куни Парижда бўлиб ўтган «Норманд тўртлиги» ташқи ишлар вазирлари учрашувида Минск келишувлари якдил қўллаб-қувватланиши баён этилганини маълум қилди, деб ёзади «Сегодня.ua».
«Якунладик. Парижда барчамиз Минскка содиқ эканлигимизни кўрсатдик. Жумладан, Россия ҳам. Кўрамиз, бу аҳдни ким қандай амалга ошираркин», — дея ёзган у Твиттер тармоғида.
Шунингдек, П. Климкин уч мавзу асосий йўналиш бўлиб қолишини хабар қилган, булар — ўт очишни тўхтатиш, асирлар алмашиш ва ЕХҲТ мезонлари асосида сайловлар ўтказиш.
Изоҳ (0)