Еврокомиссия раиси Жан-Клод Юнкер Брюсселда бўлиб ўтган матбуот йиғилишида Греция ҳукуматига 35 миллиард евро миқдоридаги қўшимча ёрдам дастурини таклиф қилди, деб хабар беради Interfax.
Юнкернинг сўзларига қараганда, 2020 йилгача ажратилиши кўзда тутилган ушбу дастур Грециянинг иқтисодий ўсишини яхшилашга қаратилган. Еврокомиссия шунингдек Греция бюджетини консолидация қилиш ва аҳолининг бандлик даражасини оширишга ҳаракат қилмоқда.
Дастур доирасидаги биринчи миллиард евро Афинага шу йилнинг иккинчи ярмида ажратилиши мумкин.
Изоҳ (0)