Ўзбекистонда иккинчи авлод Motorola Moto G (2 generation) смартфони савдолари бошланди. Mobinfo.uz’нинг хабар беришича, қурилманинг халқаро тақдимоти 2015 йил сентябрида бўлиб ўтади.
Moto G дизайни кўп жиҳатдан биринчи авлод смартфони чизгиларини такрорласа-да, ўлчамлари бироз каттароқ. Техник томондан эса қурилма 5 дюймгача катталашган IPS дисплей билан таъминланган.
Қурилмада 1,2 гигагерсли Snapdragon 400 процессори, 1 гигабайтли оператив хотира билан таъминланган, шунингдек, смартфон 16 гигабайтли флеш-хотирага эга.
Биринчи авлод Moto G смартфонидан фарқли равишда янги қурилма microSD форматидаги хотира карталарини ўрнатиш учун махсус слот билан таъминланган. Смартфон орқа томонидан 8 мегапикселли, олд томонида эса 2 мегапикселли камера бор.
Шунингдек, қурилманинг олд томонида икки карнай (динамика) ҳам бор. Смартфон аккумлятори қуввати 2700 мА/с га тенг. Иккинчи авлод Moto G смартфони Android 4.4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.
Moto G (2 generation) смартфонининг чакана нархи Ўзбекистонда 1,1 миллион сўмни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)