20 июнь, шанба куни Москвада кучли жала қуйиши натижасида бир нечта кўчалар қисман сув остида қолди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Таъкидланишича, сув тошқинига канализациянинг катта сув оқимини бажара олмай қолгани сабаб бўлган.
Бир нечта метро бекатларида ҳам сув тўпланиш ҳолатлари кузатилган.
Бироқ Москвадаги кучли ёмғир аэропортлар фаолиятига таъсир қилмаган.
Изоҳ (0)