Покистон жанубидаги Синд провинциясида ноодатий жазирамадан ҳалок бўлганлар сони 141 кишига етди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» провинция соғлиқни сақлаш вазирига таяниб.
Сўнгги маълумотларга кўра, 132 киши Карачида, яна тўққиз киши провинция ичида нобуд бўлган.
Карачида ўтган дам олиш кунлари термометр устуни Цельсий бўйича 45 даражагача кўтарилди. Маҳаллий метеохизмат хабарига бўйича мамлакатнинг катта ҳудудида жазирама 22 июнь, душанба куни ҳам давом этади.
Изоҳ (0)