НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украинага ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у UNIAN агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзади «Европейская Правда».
«Мен Украинага ташрифни сабрсизлик билан кутмоқдаман, биз тўғри келадиган кунни танлаяпмиз», — деди Столтенберг.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, айни пайтда НАТОда Шимолий Атлантика кенгашининг Украинага ташрифи бўйича аниқ режалар йўқ.
«НАТО-Украина Комиссияси доирасида тез-тез ўтказиб туриладиган учрашувлардан иборат доимий музокараларимиз бор», — дея таъкидлади Альянс бош котиби.
Изоҳ (0)