19 июнь куни Европа Иттифоқи кенгаши Қрим ва Севастополнинг Россия таркибига қўшиб олинишига жавобан киритган чекловлари муддатини 2016 йил 23 июнгача узайтирди, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
Санкциялар ЕИга Қрим ва Севастополдан маҳсулотларни импорт қилиш, Қрим ва Севастополга инвестиция киритиш, Қрим ва Севастополдаги туристик хизматлар, маълум маҳсулотлар ва технологияларни Қримга экспортга қилишга чеклов қўйишни назарда тутади.
Санкцияларни узайтириш тўғрисидаги қарор Европа Иттифоқининг расмий журналида 20 июнь куни чоп этилади. 22 июнь куни ЕИ кенгаши Россияга қарши санкцияларни муҳокамасиз январь ойи охиригача узайтиришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)