Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2008 йилдан бери «Матмурод Девонбеги» хусусий корхонасида раҳбар лавозимида ишлаб келган хивалик шахс ғаразли мақсадларни кўзлаб, бир қатор қилмишларни содир этганлиги ошкор бўлди, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.

Фото: uza.uz

Фото: uza.uz

Унинг бошчилигидаги хусусий корхона «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ билан тузилган пудрат шартномасига асосан, 2013 йил апрель—декабрь ойларида Хива туманидаги «Эски қиёт» қишлоғида 10 та намунавий уйларни қуришда иштирок этди.

Бу жараёнда у аввалига «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ техник назоратчиси билан жиноий тил бириктирган ҳолда, ҳақиқатда бажарилмаган 20 миллион 508 минг сўмлик ишларни, кейинчалик бошқа икки назоратчи билан келишиб, амалга бажарилмаган 135 миллион 478 минг ҳамда 50 миллион 776 минг сўмлик қурилиш ишларини бажарилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритади.

Оқибатда давлатнинг 206 миллион 764 минг сўмлик маблағини ўзлаштириб, талон-тарож қилади. Қонун ҳимоячилари томонидан корхона раҳбари ва унинг ҳамтовоқларининг қилмишлари фош этилди ҳамда тергов, суд жараёнларида давлат манфаатларига етказилган зарарнинг ундирилишига эришилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди