Украина президенти Пётр Порошенко Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Валентин Наливайченкони ишдан бўшатишни сўраб, Олий Радага арзнома ёзди, дея хабар бермоқда Meduza.
Порошенко қандай сабабларга кўра бундай қарор қабул қилгани хабар берилмаяпти.
«Бунда ҳеч қандай шахсий, сиёсий хусусиятга эга фитна йўқ. Шунчаки, давлат раҳбари фикрича, УХХни бу босқичда дипломат ёки сиёсатчи эмас, разведка йўналишидаги профессионал хизматчи бошқариши керак», — деди Пётр Порошенко блоки фракцияси раиси Юрий Луценко.
Изоҳ (0)