Оқловчилар 16 июнь, сешанба куни Қоҳира суди томонидан Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва унинг сафдошларига нисбатан чиқарилган ҳукмдан норози бўлиб шикоят аризаси бермоқчи, деб ёзади «РИА Новости».
Қоҳира жиноят суди 16 июнь куни 2011 йил январида қамоқхонадан қочиш айблови бўйича Мурсийга нисбатан ўлим жазосини тасдиқлади. Суд Мурсий ва «Мусулмон биродарлар» ҳаракатининг яна икки етакчисини осиш орқали қатл этишга ҳукм чиқарди. Аввалроқ Мурсий хориж разведкалари фойдасига жосуслик қилиш иши бўйича бир умрлик қамоққа маҳкум этилган эди.
Мурсия ҳимоячилари вакили Муҳаммад Шибле қонун билан белгиланган муддат — 60 кун ичида ушбу ҳукмлар устидан ариза беришларини маълум қилди.
Изоҳ (0)