14 июнь куни Тошкентдаги Рим-католик черковида байрам мессаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита расмий сайти хабар қилмоқда.
Мазкур байрам тадбири Тошкентдаги Рим-католик черковининг 15 йиллиги, Ўзбекистонда апостоллик администратураси Рим папаси қарори билан тасдиқланганининг 10 йиллигига бағишланди.
Байрам ибодат мессаси диндор ва меҳмонлар томонидан кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистонда диний эркинлик, ибодатхоналарда яратилган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.
Байрам тадбирида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)