Халқаро олимпия қўмитаси президенти Toмaс Бах ва Миллий олимпия қўмиталари уюшмаси президенти шайх Аҳмад Ал Фаҳад Ал Сабаҳ 14 июнь куни ташриф билан Ўзбекистонга келди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Қайд этилишича, кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг янги биносига ташриф буюрган меҳмонлар бугун, 15 июнь куни «Бунёдкор» стадионига бориши ва матбуот анжумани ўтказиши режалаштирилган.
Халқаро олимпия қўмитаси матбуот хизмат хизмати хабарига кўра, Toмaс Бах Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам ташриф буюриб, ушбу мамлакатлар раҳбарлари ва миллий олимпия қўмиталари вакиллари билан учрашади.
Изоҳ (0)