Ўзбекистон Давлат Консерваториясида ўрта махсус ўқув муассасалари тарбияланувчилари ўртасидаги пианиночилар танлови якунланди, дея хабар бермоқда «Kultura.uz».
Натижаларга кўра, учинчи мукофот ва танлов лауреатлари номига Гулистон ва Самарқанд санъат коллежлари талабалари Зуҳриддин Фахриддинов ва Севара Илҳомова сазовор бўлди.
Урганч шаҳридаги санъат коллежи вакили Азизбек Фарҳодов эса иккинчи мукофот ва танлов лауреати деган номни қўлга киритди.
Биринчи мукофот ва танлов лауреати номига Ўзбекистон Давлат Консерваторияси қошидаги истеъдодли болалар академик лицейи ўқувчиси Нигина Тошпўлатова лойиқ деб топилди.
Успенский номидаги мусиқага ихтисослашган академик лицей ўқувчиси Артём Пак эса учта босқичда ҳам максимал балл йиғиб, танлов Гран-Приси билан тақдирланди.
Изоҳ (0)