Маданият ва истироҳат боғларини моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, замон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган аттракционлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 409-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Мазкур фармойишга мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан четдан олиб келинадиган замонавий аттракционлар, ўйин қурилмалари ҳамда бутловчи буюмлар ва материаллар 2018 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади.
Энди боғларимизда замонавий аттракционлар, ўйин қурилмаларининг сони ва сифати сезиларли даражада ортади, деб ёзади Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг матбуот хизмати.
Изоҳ (0)