Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ЖЧ чорак финалидан ўрин олган Сенегал U-20 термасига қарши ўйин олдидан ФИФАнинг расмий сайтига қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Сенегал термаси яхши тайёргарликка эга жуда кучли жамоа. Улар жисмоний жиҳатдан анча бақувватлар. Ўйлашимча, бизни жуда қийин ўйин кутиб турибди.
Аммо биз ортга чекиниш ниятида эмасмиз. Ғалаба учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз», — дейди Ҳайдаров.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Сенегал ўртасидаги учрашув 14 июнь Тошкент вақти билан 09:30 да бошланади.
Изоҳ (0)