Хитойлик қутқарувчилар «Дунфанчжисин» («Шарқ юлдузи») теплоходи ҳалокати қурбонларининг сўнггисига тегишли жасадни топди, дея хабар бермоқда ТАСС Хитой Марказий телевидениесига таяниб.
Ҳалокат қурбонларининг умумий сони 442 кишига етди. Сўнгги маълумотларга кўра, «Шарқ юлдузи» бортида 454 киши бўлган, улардан 12 нафари қутқарилган.
Кема 2 июнь куни Хитой шарқидаги Янцзи дарёсига чўкиб кетганди. 5 июнь, жума куни қутқарувчилар чўкиб кетган кемани сув сатҳига олиб чиқди.
Изоҳ (0)