Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йил 24 октябрдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгашининг ташкил этилганига бу йил уч йил тўлади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Архив. Фото: uzreport.uz

Архив. Фото: uzreport.uz

Кенгашнинг ижодий уюшмалар, хусусан «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, «Ўзбеккино» давлат акционерлик компанияси, ҳокимият вакиллари, уюшмалар, жамғармалар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, санъат ва фан намояндалари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиб бораётганлиги белгиланган вазифаларни тўлақонли бажарилишига, ҳарбий хизматчиларнинг қатъий ирода ва характер, фаол ҳаётий позицияларини янада шакллантириш имконини бермоқда.

Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида фуқаролик назорати механизмлари» мавзусидаги Матбуот анжуманида Жамоатчилик кенгашининг Қуролли Кучлар фаолияти устидан олиб бораётган фуқаролик назорати механизмлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг фаолияти ошкора, очиқ-ойдин олиб борилишини таъминлаш, шунингдек, фуқаролар ва жамоат уюшмаларини мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳасида олиб борилаётган давлат сиёсатини шакллантириб, ҳаётга татбиқ этиш ишларига жалб этиш, ҳарбий касб нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчилар ва чақирувга тайёрланаётган ўспиринларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Анжуманда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, раис ўринбосарлари, кенгашнинг комиссия раислари ва барча аъзолари, шунингдек Мудофаа вазирининг ўринбосари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди